Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 600 минг сўмдан берилади

Дата: 18:44, 19-04-2014.

Тошкент. 19 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Фармонга мувофиқ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 600 минг сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти бериш белгиланди. Юқоридаги фармонни бажариш билан боғлиқ сарф-харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади”, - деб таъкидлашди “Нуроний” Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамғармасида.
Қайд этамизки, айни пайтда Ўзбекистонда 4 мингдан ошиқ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари истиқомат қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: