Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши иштирокчи ва ногиронлари 800 минг сўмдан оладилар

Дата: 11:54, 19-04-2016.

Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига бир марталик пул мукофоти бериш тўғрисидаги фармонни тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 71 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий қўллаб-қуватлаш мақсадларида уларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгилансин”, - дейилади давлат раҳбарининг фармонида.

 Ушбу фармонни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар республика бюджети ҳисобига амалга оширилади.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 3,1 минг Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси ва 69,9 минг меҳнат форонти ветеранлари истиқомат қилади. Эслатиб ўтамизки, мамлакатда Иккинчи жаҳон урушигача истиқомат қилган 6,5 млн кишидан 1,5 млни фронтга кетган.

$1 = 2893,92 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: