Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон урушида эвакуация қилинганларнинг тақдири ҳақидаги фильмни суратга олиш якунланмоқда
Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон урушида эвакуация қилинганларнинг тақдирига бағишланган “Тошкентнинг катта юраги” номли хужжатли фильмни суратга олиш якунланмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
У сценарий муаллифи, ўзбекистонлик журналист Борис Бабаев бошлиқ ижодий гуруҳ томонидан тайёрланган бўлиб, картина режиссёри Хожи-Мурот Валиевдир. Шунингдек, АҚШ, Исроил ва бошқа мамлактлардан бўлган операторлар ҳам фильм устида ишлаганлар.
“Фильм Ватанларида таъқиқларга учраган кишиларнинг оғир тақдири ҳақида ҳикоя қилади. Улар ўз юртларида ўлдирилган ва таланганлар, ўз уйларини ташлаб чиқиб, Ўзбекистонга кўчиб ўтишга мажбур бўлганлар. Уларни бу ерда очиқ қучоқ билан кутиб олишди. Ҳаёт қийин бўлишига қармасдан ўзбеклар уларга уйларидан жой бердилар ва охирги нонларини бўлишдилар”, - деб таъкидлади Б.Бабаев.
Бабаевнинг сўзларига кўра, фильмда ўша даврга мансуб бой архив материалларидан фойдаланилган. Ушбу суратлар ва хужжатли кадрлар ўзбек халқи қочоқларга кўрсатган меҳрини яққол намойиш қилади.
Бобаевнинг таъкидлашича, фильм устида ишлар ярим йилдан ортиқ вақт давом этган. У Ўзбекистондаги шу йўналишдаги илк халқаро лойиҳа бўлди.