Ўзбекистонда иккита янги цемент заводи қурилади

Дата: 10:39, 23-02-2015.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ - 2016 йилда Ўзбекистон икки янги цемент заводини ишга туширишни реджалаштирмоқда. Бу ҳақида “Ўзқурилишматериаллари” АК бошқарма бошлиғи Ислом Арсланов маълум қилди, дея хабар беради UzDaily.uz.

У келаси йил Қорақалпоғистонда қуввати йилига 400 минг тонна цемент ишлаб чиқаришга етадиган завод ишга туширилишини қайд этди. Ушбу лойиҳа “Каракалпакцемент” хорижий корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.

Шунингдек, И.Арсланов “Сурхонцементинвест” хорижий корхонаси Сурхандарё вилоятининг Жарқўрғон туманида ҳам цемент заводи қуриш лойиҳасини амалга оширишини айтиб ўтди. Ушбу корхона қуввати йилига 220 минг тонна бўлади. Лойиҳаларга киритиладиган инвестициялар ҳажми маълум қилингани йўқ.

Унинг сўзларига кўра, кейинги йилларда Ўзбекистонда бир неча янги цемент заводлари ишга туширилган. Арслановга кўра, 2014 йилда Жиззах валоятида йилига 750 минг тонна маҳсулот чиқарувчи цемент заводи ишга тушган.

Андижон вилоятида SingLida ширкати томонидан йилига 120 минг тонна цемент чиқарувчи, “Кезер” компанияси томонидан эса қуввати 20 минг тонна заводлар ишга туширилди. Қувасойда эса (Фарғона вилояти) қуввати йилига 150 минг тонна цементга тенг бўлган “Фарғона цемент” заводи ишга туширилди.

Унинг маълумотларига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда 8 цемент заводи ишламоқда. Ушбу заводларнинг ялпи қуввати йилига 8,8 млн. тонна цементга тенг, деб ёзади нашр.

Янгилик билан ўртоқлашиш: