Ўзбекистонда иккита йирик ЙТҲ содир бўлди

Дата: 13:59, 23-10-2018.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда иккита йирик йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) содир бўлди, улар натжасида 9 киши вафот этди ва 5 киши жабрланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ФВВ маълумотларига кўра, биринчи ЙТҲ Бухоро волоятида содир бўлган.

“Олинган маълумотларга кўра, 22 октябр куни соат 12.00ларда Жондор тумани Газли ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 333 км да ҳаракатланиб кетаётган Lacetti русумли, давлат рақами 90 L 998 NA автомобиль бошқарувни йўқотиб, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Isuzi русумли давлат рақами 90 N 209 LA  юк машинасининг орқа томонига келиб урилган ва ёниб кетган”, - дейилади ФВВ хабарида.

Маълум қилинишича, тўқнашув натижасида машина ичидаги 4 нафар фуқаро жойида вафот этган.

Иккинчи ЙТҲ Қорақалпоғистонда содир бўлган.

“Хабар қилинишича, 22 октябр куни соат 8.05 атрофида “Бухоро-Нукус-Беруний” йўлининг Беруний туманидан ўтган 680-километрида Nexia ва Cobalt русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ юз берган. Nexia автомобили (давлат рақами 95 E 960 GA) ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиши оқибатида, қарши томондан келаётган Cobaltга (давлат рақами 95 313 NAA) урилган”, - дейилади хабарда.

ЙТҲ натижасида беш нафар фуқаро вафот этган ва яна беш нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Жароҳат олганлар Беруний туман касалхонасига ётқизилган. Таъкидланишича, ҳозирда ЙТҲ келтириб чиқарган сабаблар ҳағақида тергов ишлари олиб борилмоқда.

Сурат манбаи: https://tagilcity.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: