Ўзбекистонда ўғил болалар қиз болаларга қараганда 28298 кўп туғилди

Дата: 16:57, 18-01-2018.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ўғил болалар қиз болаларга қараганда 28298 кўп туғилиб, ўғил ва қиз болалар нисбати 375192 тага 346894тани ташкил этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Адлия вазирлигининг  маълумотига кўра, ўтган йилда мамлакатда 722094 туғилиш рўйхатга олинган бўлиб, бу 2016 йилдагига нисбатан 10490та ёки 1,4%га оздир.

Хусусан, 2017 йилда энг кўп туғилишлар Самарқанд вилоятида қайд этилган бўлиб, бу ерда 89637 бола ёки умумий туғилганлар миқдорининг 12,4%и дунёга келган. 

Сурат манбаи: https://www.banklesstimes.com/2016/02/15/each-generation-should-be-better-off-than-their-parents-think-again/

Янгилик билан ўртоқлашиш: