Ўзбекистонда илк “ақлли” фармацевтика омбори яратилди

Дата: 12:26, 28-11-2014.

Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – Россиянинг LogistiX компанияси “Дори-Дармон” акционерлик компаниясининг (АК) логистика марказини автоматлаштириш лойиҳасини якунлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бу Ўзбекистондаги “ақлли омбор” концепцияси бўйича амалга оширилган биринчи автоматлашган омбор лойиҳасидир. Бу ерда AS&RS синфидаги автоматлашган сақлаш тизимлари, идентифицация қилишнинг автоматлашган замонавий технологиялари, барча омбор жаёнларини марказлашган ҳолда бошқарувчи ҳамда автоматлашган тизим ва ходимлар алоқасини осонлаштирувчи LEAD WMS саноат бошқарув тизими каби ечимлар қўлланган”, – деб таъкидлашди ўзбек компанияси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, “Дори-Дармон” АК Ўзбекистондаги асосий дори воситалари етказиб бурувчи бўлиб, унинг таркибига 8 акционерлик жамияти ва 12 МЧЖлар, 17 дориҳона омборлари, 15 назорат-таҳлилий лаборатория киради.

Мамлакат ҳудудида компаниянинг 1,327 минг дорихона муассаслари ишлаб турибди. Уларнинг 74% ошиғи қишлоқ жойларда жойлашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: