Ўзбекистонда илк бор ахборот хавфсизлиги бўйича конкурс эълон қилинди

Дата: 15:24, 03-05-2016.

Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда илк бор ахборот хавфсизлиги бўйича Cyber Security Challenge Uzbekistan конкурси эълон қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Cyber Security Challenge Uzbekistan” – Ўзбекистондаги ахборот хавфсизлиги бўйича ўтказилаётган биринчи очиқ танловдир.  Мазкур конкурс бугунги жамиятимиз учун долзарб бўлган ахборот хавфсизлиги соҳасидаги бўш нуқталарни муҳокама қилиш ва топишга қаратилган”, - дейилади ташкилотчилар хабарида.

Конкурсда АТ-хавфсизлигининг амалий йўналишлари: сценография, криптография, веб-таҳдидлар, операцион тизимлари, дастурий таъминотлардаги бўш нуқталар кабилар билан қизиқуквчи барча қатнашиши мумкин.

 Cyber Security Challenge Uzbekistan дастури онлайн-синов, маҳорат дарслари серияси, саралаш тури, аудиторидан ташқарида ўтказиладиган дарслар ва финал босқичлардан иборат.

Танловнинг соврин жамғараси 30 млн сўм.

Маҳорат дарслари ва тренингларни ахборот хавфсизлиги соҳасидаги етакчи халқаро компаниялар, вазирлик ва муассасалар вакиллари, Ахборот технологиялари вазирлиги қошидаги Ахборот хавфсизлиги бўйича марказ, Тошкентдаги Инҳа университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ва АТ-доиралари вакиллари ўтказадилар.

$1 = 2904,68 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: