Ўзбекистонда илк HR-конференция бўлиб ўтди

Дата: 16:44, 13-05-2016.

Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – 11-12 майда Тошкентда “HR соҳасидаги инновация ва IT-ечимлар” мавзусидаги илк HR-конференция бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбир DaVinci Solutions консалтинг компанияси томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида ташкил этилган.

ССПдан хабар қилишларича, конференцияни ўтказиш ғояси ҳамда унинг мақсад ва вазифалари кадрлар соҳасидаги тадқиқотлар ҳамда HR соҳасидаги мутлақ “кадрлар” танқислиги ва инновацион тақчилликдан келиб чиқиб юзага келди.

HR-конференцияда 200 ортиқ HR-директор, топ-менежерлар, бизнес эгалари, кадрлар танлаш бўйича мутахассислар, давлат холдинг ва акционерлик жамиятлари вакил ва раҳбарлари, бизнес-консультантлар, тренерлар ва хорижий экспертлар иштирок этдилар.

DaVinci Solutions консалтинг компанияси бозордаги вазият ва тамойилларни ўрганиб чиқди ҳамда кадрларни бошқариш ва танлаш, корпоратив маданиятни шакллаштириш ва ходимларни рағбатлантириш йўналишидаги энг кўп тарқалган хато ва камчиликларни аниқлади.

Конференция доирасида МДҲ таниқли мутахассис, TomHunt ва Бизнес-Риэлти ширкатининг асосчиси Владимир Якубанинг маҳорат дарси ҳам бўлиб ўтди.

Конференция якунида иштирокчилар HR бозорнинг энг долзарб муаммоларини қайд этиб, соҳани янада оптималлаштириш бўйича конкрет маслаҳат ва таклифлар бердилар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: