Ўзбекистонда илк IT-акселератор очилди

Дата: 18:00, 13-04-2015.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – Яқинда Ўзбекистонда Brand.uz компанияси томонидан мамлакатдаги илк IT-акселератор ишга туширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) лойиҳа ташкилотчиси Алишер Юсуповнинг Facebookдаги саҳифасига асосланган ҳолда.

Маълумотга кўра, StartupFactory.uz лойиҳаси унча катта бўлмаган акселератордир. Лойиҳанинг асосий вазифаси маҳаллий стартапларни биринчи молиялаш раундига танлаб олиб, тайёрлайди. Бунда лойиҳа ҳар томонлама таҳлилдан ўтказилади. Акселератор жамоасида стартапларни юритувчи етакчилар (трекер) ва уларга маслаҳатлар берувчи лойиҳа менторлари (20та атрофида мутахассислар) бўлади.

Акселераторга аризалар қабул қилиш 11 апрелда бошланди ва 2015 йилнинг 20 майига қадар давом этади.

IT-акселератор деганда одатда ахборот технологиялари соҳасидаги лойиҳалар учун бошланғич ҳаракат майдончаси ва бўлажак тадбиркорлар учун илк “мактаб” тушунилади. Бу ерда стартап иштирокчилари IT-лойиҳаларни бошқариш ва ривожлантириш асосларини ўрганадилар. IT-акселераторда ғоя туғилганидан бошлаб, у тўлақонли бизнесга айлангунга қадар лойиҳага кўмак берилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: