Ўзбекистонда илк маротаба ишчи касблари конкурси ўтказилмоқда

Дата: 12:33, 22-07-2016.

Тошкент. 22 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда илк маротаба Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан ташкил этилган “Энг яхши ишчи касб” конкурси ўтказилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташкилотчиларнинг хабарига кўра, конкурс шартларига мувофиқ унда 25 ёшгача бўлган ёшлар, жумладан, корхоналар мутахассислари, коллеж битирувчилари иштирок этмоқда.

Шу кунларда республика финали бир неча босқичларда ўтказилмоқда. Бошланғич босқичларда 2,5 минг атрофида киши қатнашди, финалга 86 киши чиқди.

Аниқлаштирилишича, иштирокчилар пайвандлаш, қишлоқ ҳўжалиги машина ва жиҳозларига хизмат кўрсатиш, улардан фойдаланиш ва таъмирлаш, қурилиш-пардозлаш ишлари, умумий қурилиш устаси, тикувчилик, тикув буюмлари ишлаб чиқариш, сартарошлик, косметология, ошпазлик каби кўплаб соҳаларда ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: