Ўзбекистонда илк маротаба кўчманчилар пойгаси 21 март куни бошланади
Тошкент. 19 март. ЎзТАГ - 21-март куни Ўзбекистонда илк маротаба Nomad-Rally-2019 (кўчманчилар пойгаси) бошланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“21-мартдан 24-мартгача Тошкент ва Тошкент вилоятида илк маротаба Қозоғистон сайёҳлари иштирокидаги Nomad-Rally 2019 (кўчманчилар раллиси) ўтказилади ", дея таъкидланади Давлат туризм қўмитасининг матбуот хизмати хабарида.
Қайд этиб ўтиладики, авторалли Ўзбекистон Республикасида сайёҳликни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистондаги жаҳон брендининг шиналарини реализация қилиш бўйича дилерлик компанияси бўлган «Gold Grand Group» МЧЖ билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Шунингдек, тадбирда пойтахт ва Тошкент вилоятининг диққатга сазовор жойларига автоуловларда саёҳат қилиш ҳамда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида ҳужжатли фильмни суратга олиш режалаштирилган.
Nomad-Rally 2019ни ўтказиш ташаббуси Қозоғистон иштирокчиларига тегишлидир.
Сурат манбаи: uzbektourism.uz