Ўзбекистонда илк маротаба конкур бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтади

Дата: 13:43, 12-09-2014.

Тошкент. 12 сентябр. ЎзТАГ – Бугундан бошлаб 14 сентябрга қадар “Аллюр” (Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани) от спорти клуби базасида Challenge конкури бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мусобақалар республика терма жамоалари резервларини тайёрлаш, чавандозларнинг спорт усталигини ошириш ва халқаро турнирларда иштирок этмаган спортчиларга имкониятлар бериш учун ўтказилмоқда. Кубок икки ёш тоифасида ўтказилмоқда. “А” тоифасида 18 ёш ва ундан катта спортчилар қатнашади, “В” тоифасида 15-18 ёшли чавандозлар иштирок этади. Ғолиб ҳар бир тоифадаги чиқишларда энг кам хатолар сони бўйича аниқланади”, - деб таъкидлашди мамлакат Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: