Ўзбекистонда илк маротаба оилавий пластик карталар чиқарилади

Дата: 16:45, 09-04-2015.

Тошкент. 9 апрел. ЎзТАГ – Uzcard Миллий тўлов тизими “Uzcard Family” янги лойиҳасини бошлашни режалаштирмоқда. Лойиҳа оила бюджетини бошқаришни енгиллаштириб, қўшимча карталардан оиланинг бошқа вакилларининг ҳам фойдаланишига имконият яратади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қайд этиш зарурки, Ўзбекистондаги тартибга кўра, қатор банк ва тўлов кассалари пластик карта унга тегишли бўлмаган шахсдан тўлов қабул қилмайди. Масалан, кўп ҳолларда хотин эрининг картасидан электр учун ҳақ тўлаши мушкул.

“Uzcard Family” картаси ёрдамида ҳисоб рақами эгаси ҳар бир оила вакили учун нақд пуллар ечишга, ёки улар товар ва хизматлар сотиб олишга сарфлаши мумкин бўлган сумма миқдорини белгилаб қўйиши мумкин. Ҳисоб рақами истагига кўра, унинг мобил телефонига қўшимча карталар бўйича ҳаракатлар ҳақида СМС-хабарнома келиши мумкин. Қўшимча карталар оилавий деб аталишига қарамасдан, уларни нафақат оила аъзолари, балки ишончли вакилларга ҳам очиш мумкин”, – деб таъкидлашди Uzcard матбуот хизматида.

Ҳисоб эгаси қўшимча карталар чекловларини Uzcardнинг мобиль иловаси орқали бошқариши мумкин бўлади. Уни Appstore ва Google Playдан юклаб олиш мумкин. Бу ишни тизим сайтида ҳам амалга ошириш мумкин. Карталарга банк бўлимлари ва Uzcardнинг мобиль иловаси орқали буюртма бериш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: