Ўзбекистонда илк маротаба шахмат бўйича “Қарши Опен” турнири бўлиб ўтади

Дата: 15:40, 11-07-2017.

Қарши. 11 июл. ЎзТАГ – 6-11 августда Қарши шаҳрида стандарт шахмат бўйича “Қарши Опен” халқаро турнири бўлиб ўтади. У Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган педагог Исмат Шукуровга бағишланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Шахмат федерацияси хабар қилмоқда.

Мусобақалар швейцар тизими бўйича (9 тур) икки гуруҳларда: рейтинги 1900дан юқори бўлган шахматчилар орасида “А” гуруҳида, рейтинги 1900дан қуйи бўлган шахматчилар орасида “В” гуруҳида ўтказилади. Вақт 90 дақиқа бўлиб, бир юришга 30 сония вақт берилади.

“А” турнири таркибида турли жойлардан келган тўққиз халқаро гроссмейстерлар қатнашадилар. Булар Кажгалеев Муртас (Қозоғистон), Папин Василий (Россия), Хуснутдинов Рустам (Қозоғистон), Вуль Аркадий (Россия), Тетерев Виталий (Беларусь), Зиятдинов Рашид (АҚШ), Жумаев Марат, Вахидов Тахир, Вахидов Жахонгир, Барсов Алексей (бари Ўзбекистон).

“А” гуруҳи турнирларининг соврин жамғармаси 45 млн сўмга, “В” гуруҳиники 9 млн сўмга тенг.

Турнир Ўзбекистонда таълимни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган устоз педагог Исмат Шукуровга бағишланган.

$1=4014,50 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: