Ўзбекистонда илк маротаба ствол тўқималарини кўчириб ўтқазиш бўйича операция ўтказилди

Дата: 14:03, 14-03-2014.

Тошкент. 14 март. ЎзТАГ – Ўзбекитонда илк маротаба ствол тўқималарини кўчириб ўтқазиш операцияси амалга оширилди. У Гематология ва қон-қуйиш илмий-тадқиқот институтида амалга оширилди, дея хабар беради Uzbekistan Today газетаси http://www.ut.uz/.
Ўзбекистонда жорий этилган услубга кўра, шифокорлар беморнингўзига тегишли ствол тўқималаридан фойдаландилар. Ушбу операцияни ўтказишга маҳаллий гематологлар Туркия ҳамкорлик ташкилоти кўмагида бир неча йил давомида тайёрланишди.
Одатда, рак тўқималарини тўлиқ йўқ қилиб ташлаш учун химиявий ва нур терапиясидан фойдаланганда орқа мия ва қондаги соғлом тўқималарга ҳам зарар етиши ёки бутунлай йўқ қилиб юборилиши ҳавфи бўлганлиги туфайли ҳам ствол тўқималарини қўллаш зарурияти юзага келди. 20 йил илгари шифокорлар ушбу муаммони ствол тўқималарини кўчириб ўтқазиш йўли билан ҳал қила бошладилар.
Трансплантация химия ва нур терапиясини организмдаги лецйкоз тўқималарини тўлиқ бартараф қила оладиган миқдорда қўллаш имконинит беради. Натижада, бемор иммунитети тез тикланади. Зарарлаган орқа мия соғлом ствол тўқималарини қўллаш натижасида кейин яна қайта тикланади. Улар, ўз навбатида соғлом қон ишлаб чиқара бошлайдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: