Ўзбекистонда илк марта event-хизматлар кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 16:15, 23-01-2017.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – 5-7 апрелда пойтахтдаги “Ўзэкспомарказ”да илк марта Event Expo 2017 ихтисослашган кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Тадбирнинг йўналишлари орасида Fashion Expo 2017, Wedding Expo 2017, Mass Media & Advertising Expo, “Дам олиш ва кўнгилочар тадбирлар”, Tashkent Flora Expo 2017 кабилар мавжуд.

“Иштирокчилар кўргазма доирасида event-хизматлар соҳасидаги ўз салоҳиятларини намойиш қилишлари ва ўз таклифларни тақдим этишлари мумкин бўлади”, - деб таъкидлашди лойиҳа ташкилотчилари.

Уларнинг сўзларига кўра, иштирокчилар юқоридаги йўналишлардаги замонавий тамойилар, соҳа профессионаллари, пудрат ташкилотлари, турли тадбирлар уюштирувчилари билан танишадилар.  

Бундан ташқари, кўргазма ёрдамида event-агентликлар базасини шакллантирилади, қўмита, уюшма ва тегишли муассасалар вакиллар билан юридик, солиқ, банк ва бошқа соҳаларда ҳуқуқий маслаҳатлар учун майдонча ҳам ташкил қилинади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: