Ўзбекистонда илк марта микрокредитлар бериш бўйича онлайн-хизмат жорий этилди

Дата: 09:47, 20-04-2018.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – Beeline компанияси абонентлари Ўзбекистонда биринчи бўлиб микрокредитлар олиш хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Beeline Uzbekistan Ўзбекистон банклари Beeline абонентлари бўлган пластик карталар эгалари учун мобил микромолиявий хизматлар кўрсатиш имконини берадиган янги маҳсулот ишлаб чиқарди”, - дейилади ширкат хабарида.

Яқин вақт ичида хизмат Beepul иловасида пайдо бўлади, шунингдек Beelineнинг мазкур MyCredit маҳсулоти Payme тизимида ҳам амал қилади.

Интернет тармоғида жисмоний шахслар учун микрокредитларнинг биринчи бўлиб “Алоқабанк”нинг тўлов картасига эга бўлган Beeline абонентлари синовдан ўтказишлари мумкин. Хизмат синовдан ўтказилгандан сўнг, компания исталган маҳаллий банк тизимига ва бошқа тўлов хизматларига инновацион маҳсулотни жорий этишга тайёр.

Мижозлардан юзага келадиган саволлар ва шикоятларга зудлик билан жавоб бериш учун хизмат ҳафтанинг иш кунлари соат 10-00 дан 17-00 гача ишлайди. Яқин келажакда, MyCredit билан 24 соат мобайнида 5 кундан 30 кунгача қўшимча ҳужжатларни тўпламасдан ва банкка ташриф буюрмасдан микрокредит олиш имкони пайдо бўлади.

Бошланғич босқичда микрокредитлар миқдори 200 000 сўмдан 1 700 000 сўмгача (тахминан энг кичик иш ҳақининг 10 баробари) бўлиши мумкин.

Микрокредит олиш учун UzCard тўлов картаси мобиль рақам эгасига тегишли бўлиши ва Beeline мобиль телефонига уланиши керак. Картанинг эгаси ва уяли телефон эгаси маълумоти тизим сизни таниши учун мос келиши керак.

Микрокредитни Beepul, Payme, банк инфо-киосклари ёрдамида, шунингдек, банк филиалида нақд пулда ёпиш мумкин.

Эслатиб ўтамизки, онлайн тарзда микрокредитлар бериш хизмати илк бор ишга туширилди, бу босқичда маҳсулот синовдан ўтказилмоқда.

Қўшимча қиламизки, Beeline бренди Unitel МЧЖнинг Ўзбекистон Республикасидаги савдо белгисидир. Unitel компаниясига 1996 йилда асос солинган. Унинг тижорат Beeline бренди остида хизматлар кўрсатмоқда.

2017 йил якунлари бўйича компаниянинг абонентлар базаси 10 млнга яқинлашди.

Сурат манбаи: https://ru.sputniknews-uz.com/economy/20170616/5630755/troyan-atakoval-uzbekskie-smartfony.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: