Ўзбекистонда илк марта туризм соҳадаги тадбирлар тақвими тайёрланди

Дата: 14:45, 08-05-2018.

Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда илк марта туризм соҳадаги тадбирлар тақвими тайёрланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан туризм соҳадаги тадбирлар тақвими тайёрланди. У сайёҳлар ва мамлакат фуқароларига соҳадаги тадбирларда иштирок этишни режалаштиришга, туристик компанияларга эса қизиқарли дастурлар тузишга имкон беради”, - дейилади муассаса матубот хизмати хабарида.  

Режаларга кўра, янги тақвим янада такомиллаштирилади, тадбирлар эса фаол реклама қилинади.

Сурат манбаи: http://deutsche.in.ua/cms/projects/Kalender_der_Projekte.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: