Ўзбекистонда илк марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорларга доир қонун кучга кирди

Дата: 18:11, 03-01-2017.

Тошкент. 3 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда илк марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорларга доир қонун кучга кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Янги хужжатга мувофиқ, 2017 йил 1 январдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этиладилар.

Олдин хабар берилгани каби, ушбу меъёрни жорий этувчи фармон мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йилнинг октябрида қабул қилинган эди.

Давлат раҳбарининг фармони йўл қўйилган қонунбузарликларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ихтиёрий равишда бартараф этилган ва етказилган моддий зарарни қопланган тақдирда маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, жарималар ва молиявий санкциялар (пенядан ташқари) қўлланилишидан озод этилишини кўзда тутади.

Шунингдек, хужжатга мувофиқ 2017 йилдан бошлаб мамлакат Жиноят кодексига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш жазоси чиқариб ташланиши кўзда тутилган. Бу меъёр фақат фаолияти бошқа шахсларнинг ўлимига сабаб бўлган ёки атрофдагилар ва иқтисодиёт учун оғир оқибатларга олиб келганларгагина таалуқли бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: