Ўзбекистонда илк марта ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди

Дата: 15:34, 22-12-2017.

Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Миллий армиямиз-ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида илк марта ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги “Бунёдкор” стадиони ёнидаги майдонда ташкил этилди. Бу ерда ёшларга ўзбек армиясининг замонавий қуроллари тақдим этилди, армия таъминоти масалалари билан таништирилди. 

Бундан ташқари, фестивал иштирокчиларига ҳарбий хизматчиларнинг қурол билан сафда юриш, қўл жанги элементлари, ФВВ ва “Ватанпарвар” СМЖ ўқув-спорт клубларининг махсус ва техник воситалари намойиш қилинди.

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, фестиваль Ватан ҳимоячилари ва Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил топганининг 26 йиллиги муносабати билан ташкил этилган. Тадбирда ҳарбий оркестр ва ўзбек эстрадаси вакилларининг концерт дастури ҳам ўтказилди. Тошкентдаги ҳарбий-ватанпарварлик фестивалида 6 мингга яқин ёшлар иштирок этдилар. 

Шу каби фестиваллар Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам ўтказилади.

Сурат манбаи: http://www.narodnoeslovo.uz/index.php/homepage/zhamiyat/item/11714-4214

Янгилик билан ўртоқлашиш: