Ўзбекистонда илк марта жамоатчи экологик назорат инспекторлари пайдо бўлди

Дата: 13:41, 09-02-2017.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Тошкентда махсус тайёргарликдан ўтган Ўзбекистон фуқароларига жамоатчи экологик назорат инспекторларига гувоҳномалар  топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Инспекторларнинг асосий вазифаси атроф муҳит ҳолатини кузатиш, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланиш ва саломатликка ҳавф туғдирувчи ҳолатларни аниқлаш киради. Шунингдек, улар давлат органлари ва фуқароларни атроф муҳитдаги ўзгаришлардан хабардор қилиши, аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб бориши зарур”, - деб таъкидлашди Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизматида.

Жамоатчи экологик назорат инспекторлари бўлишни истаган фуқаролар Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қошидаги ўқув марказида тайёргарликдан ўтишлари мумкин. Улар учун махсус ўқув дастурлари ва курслари ишлаб чиқилган. Ўқишни муваффақиятли якунлаганларга жамоатчи экологик назорат инспекторлари гувоҳномалари топширилиши мумкин.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: