Ўзбекистонда илмий ходимларнинг окладлари 1,15 бараварга оширилди

Дата: 22:34, 10-10-2016.

Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда илмий ходимларнинг окладлари 1,15 бараварга оширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори қабул қилинди. Хужжат 2016 йил 30 сентябрда рўйхатдан ўтган (2827 сон билан).

Хужжатга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари”га ўзгартиришлар киритилган.

Хусусан, институт директорининг (профессор) оклади эндиликда 2 млн 315248 сўмни (олдин 2 млн 13,259 минг сўм) ташкил қилади, кичик илмий ходимнинг оклади (фан номзоди) 1,419 млн сўмдан 1,632 млн сўмгача, тадқиқотчи стажернинг оклади 1,12 млндан 1,288 млн сўмгача оширилмоқда.

Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари 2016 йил 1 октябрдан илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўланишини таъминласинлар. Хужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 августдаги ПФ-4822-сон “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: