Ўзбекистонда илмий ходимларнинг ойлик маошларига устамалар жорий этилди

Дата: 16:34, 31-05-2016.

Тошкент. 31 май. ЎзТАГ - Ўзбекистонда илмий ходимларнинг ойлик маошларига устамалар жорий этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси Ижро аппарати раҳбари О. Парпиев ва Молия вазири Р. Азимов томонидан имзоланган.

Хужжатга мувофиқ, илмий-тадқиқот муассасалари директорлари, илмий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, филиаллар директорлари ва илмий иш бўйича ўринбосарлар ойлик маошоларига қўшимча 15% устама оладилар.

Илмий-тадқиқот муассасаларининг қолган барча ходимлари ойлик маошларига 10%лик устама оладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: