Ўзбекистонда илмий-техник ахборот маркази ташкил этилди

Дата: 17:01, 30-12-2019.

Тошкент. 30 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда илмий-техник ахборот маркази ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Республика Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник ахборот маркази 2019 йил декабрь ойидан ўз ишини бошлади", - дея хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Марказни ташкил этишдан асосий мақсад – илмий-техник ахборот давлат тизимини такомиллаштиришдан иборат.

Таъкидланганидек, дастлабки босқичда марказ олдига тўртта асосий вазифа қўйилди: 1-илмий-техник ахборот маълумотлар базаларини шакллантириш ва илмий ва инновацион фаолият натижадорлигини комплекс таҳлил қилиш; 2-инновацион ривожланиш бўйича йиллик миллий ҳисобот учун материаллар тайёрлаш; 3-хорижий экспертларни жалб этган ҳолда илмий-техникавий экспертиза ўтказиш учун тақдим этиладиган НИР ва НИОКР лойиҳаларини молиялаштириш учун илмий-техник экспертизани ўтказишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш;4-илмий-техник ахборот алмашинуви бўйича халқаро ҳамкорликни ривожланириш.

"Марказ мамлакатимизнинг ҳар йили глобал инновацион индекс (GII) рейтингига киритилиши учун зарур бўлган инновациялар соҳасидаги маълумотлар ва кўрсаткичларни тайёрлаш билан шуғулланади. Марказ стратегик ва тезкор қарорлар қабул қилиш жараёнларини сифатли ахборот билан таъминлаш орқали муҳим рол ўйнайди", - деб якунланади хабар.

Сурат манбаи: mininnovation.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: