Ўзбекистонда илмий журналлар учун биринчи платформа яратилади

Дата: 13:37, 25-03-2019.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда илмий журналлар учун биринчи платформа яратилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“(...) 23 март куни “Илм-фан-2020” дастури доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Elsevier компанияси келишуви доирасида Digital Commons (Bepress) базасида Ўзбекистон ОТМларининг нуфузли илмий журналларини қайд этиш бўйича стратегик келишув имзолади”, -дейилади вазирлик ахборот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, Elsevier компанияси double-blind peer review конфигурациясини қўллаб, 41 та илмий журнални бирлаштириб, ноёб платформа яратади.

“Ушбу платформа Ўзбекистондаги илмий журналларнинг сифатини оширади, ўзбек илм-фанини репозиторийси (рақамли архивини) яратади ва Scopus халқаро стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган биринчи электрон ресурс сифатида тарихга киради”, - дейилади хабарда.

Ҳамкорлик натижасида илмий журналлар муҳаррирларини ўқитиш, мувофиқлаштириш ва сертификациялаш назарда тутилган. Нашрларнинг дизайни ва логотипи ишлаб чиқилади, ISSNни рўйхатга олиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади, шунингдек, ҳавола берилувчи мета-маълумотлар форматида илмий мақолалар репозиторийлари яратилади.

Сурат манбаи: edu.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: