Ўзбекистонда имконияти чекланган одамлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ойлиги ўтказилмоқда

Дата: 17:28, 10-12-2014.

Тошкент. 10 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда имконияти чекланган одамлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ойлиги ўтказилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигидан хабар қилишларича, юқорида тилга олинган ойликнинг очилиши Тошкентда Бутунжаҳон имконияти чекланган одамлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш кунига бағишлаб ўтказилган “Турли, барчанинг бирлиги” номли фестиваль доирасида бўлиб ўтган.

Фестивал БМТТД Ваколатхонаси, ННТ Миллий ассоциацияси қошидаги Ногиронлиги бўлган шахслар ННТ Маслаҳат кенгаши томонидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон МДҲда биринчилардан бўлиб “Ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунни қабл қилиб, уларнинг ҳаёт фаолияти учун стандартларни тасдиқлади. 2009 йил февралда республика БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқига доир конвенциясини имзолаган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: