Ўзбекистонда қиммат дарахт турларини кесишга мораторий 1 ноябрдан жорий этилади

Дата: 16:12, 31-10-2019.

Тошкент. 31 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қиммат дарахт турларини кесишга мораторий 1ноябрдан бошлаб жорий этилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон ҳукумати 1 ноябрдан бошлаб қиммат дарахт турларини кесишга мораторий эълон қилди! Сизни ғалаба билан табриклайман, бу сизнинг барчангизга, мамлакатнинг бефарқ бўлмаган фуқароларига, абадий инсоний қадриятларнинг ҳақиқий ҳимоячиларига, виждонли, ҳалол ва муносиб кишиларнинг хизматлари эвазигадир!", – дея қайд этди у ўзининг Facebook саҳифасида.

Ниёзматовнинг сўзларига кўра, яқинда бу масала бўйича президент фармони ва тасдиқланган концецсия эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Экологик партияси ҳукуматдан мамлакатнинг барча ҳудудларида дарахтларни кесиш бўйича 6 ойлик мораторий жорий этишни сўраган. Партия раҳбари Борий Алихонов Вазирлар Маҳкамасига хат жўнатди.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистон шаҳарларида ноқонуний дарахтларни кесиш фаоллашди, одамларнинг шикоятлари ва ғазаблари тобора кучайиб бормоқда. Хусусан, август ойи охирида блогерлар ва ОАВ мамлакат раҳбариятига дарахтларни кесиш учун мораторий жорий этиш чақириғи билан очиқ хат ёздилар.

 

Сурат манбаи: subscribe.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: