Ўзбекистонда қимматли қоғозлар эгаларига доир маълумотлар очилади

Дата: 17:30, 03-11-2015.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қимматли қоғозлар эгалари бўлган эмитентларга доир маълумотлар очилмасдан қимматли қоғозлар чиқариш, шунингдек, инсайдерлик маълумотларидан фойдаланиш таъқиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу меъёр Давлат рақобат қўмитаси қошидаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директори буйруғи билан тасдиқланди.

Бу ердан маълум қилишларича, хужжатга мувофиқ, қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан маълумотларни тақдим этиш Қоидаларига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

Хусусан, эмитентнинг йиллик ҳисоботидан аффиляциялашган шахслар, улар билан битимлар ҳақидаги маълумотлар чиқариб ташланди. Эслатиб ўтамизки, ушбу ҳисобот қимматли қоғозлар бозорини назорат қилувчи орган сайтида акционерлар ёки эмитент бошқарув органи мажлисидан кейин икки ҳафта ичида мажбурий эълон қилиниши зарур.

Акциялар эгаси эндиликда АЖ акцияларининг 20 ва ундан ошиқ фоиз акциялари пакетини сотиб олгани (мустақил ёки аффиляциялашган шахслар билан бирга) ҳақидаги маълумотни очиқлаши зарур.

Олдин юқоридаги шарт ҳар қандай қимматли қоғозларнинг 35 ва ундан ошиқ фоизини сотиб олишгагина тааллуқли эди.

Шунингдек, хужжатда бошқа ўзгартишлар ҳам мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: