Ўзбекистонда имом-хатиб “Чотқол” санаториясида ноқонуний диний тарғибот қилганлиги учун жавобгарликка тортилди

Дата: 18:04, 20-04-2017.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда имом-хатиб “Чотқол” санаториясида ноқонуний диний тарғибот қилганлиги учун жавобгарликка тортилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.

Хусусан, Наманганнинг Поп туманидаги “Чодак” қишлоғи “Саиджалолхўжа” масжидининг имом-хатиби Аҳмаджон Эшматов жавобгарликка тортилди.

Хабар берилишича, 44 ёшли имом “Чотқол” санаториясида дам олаётганлар учун шарият қонунлари ҳақида маъруза ўқиган.

Натижада, рухсатсиз ва лицензиясиз диний тарғибот билан шуғулланнган имомга Ўзбекистон ЖКнинг Маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир 241 моддаси бўйича айб қўйилган. Поп тумани суди қарорига мувофиқ Аҳмаджон Эшматов энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жаримага тортилган.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Ўзбекистон куч тизимлари ходимлари имомни агар у ушбу фаолиятни давом эттирса, жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирганлар.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда махсус диний таълим ва республика Мусулмонлар идораси рухсатномасиз диний тарғибот билан шуғулланиш таъқиқланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: