Ўзбекистонда имомлар кафиллигида 4 мингдан зиёд киши оқланди

Дата: 15:21, 28-07-2017.

Тошкент. 28 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда имомлар кафиллигида махсус рўйхатдлардаги 4 мингдан зиёд киши оқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Имомларимиз 10 990 кишига кафил бўлди. Булардан 4 152 киши оқланди. Тез орада суҳбат ўтказилган бошқа мусулмонлар ҳам “қора рўйхат”дан чиқарилади”, - дейилади Ўзбекистон Мусулмонлар идораси (ЎМИ) хабарида.

CA-NEWSнинг ЎМИга асосланиб хабар қилишича, ушбу кишилар истиқомат қилувчи жойлардаги масжидларнинг имом-хатиблари ушбу мусулмонлар бошқа тўғри йўлдан адашмаслигига кафил бўлганлар. Маълум қилинишича, ҳозирда президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан ўтказилган суҳбатларнинг биринчи босқичи якунланган.

Агар суҳбатда киги таъқиқланган диний-экстремистик гуруҳларга алоқаси йўқлиги ва ИИВнинг “қора рўйхат”ига хатолик туфайли киритилгани, гуруҳда бўлиб, кейин пушаймон бўлгани маълум бўлса, маҳалла қўмиталари, маъмурият ва куч тизимларидан иборат махсус гуруҳ уларни “қора рўйхат”дан чиқариш ҳақида қарор қабул қилган.

Қайд этиш зарурки, Ўзбекистонда кейинги йилларда минглаб мусулмонлар таъқиқланган диний-экстремистик гуруҳларга аъзолик айби билан “қора рўйхат”ларга киритилди. Ушбу рўйхатлар ИИВ ходимлари томонидан МХХ ва Бош прокуратура билан биргаликда тузилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: