Ўзбекистонда ҳимоя қатлами катализаторини олишнинг янги усули топилди

Дата: 16:29, 30-11-2015.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – А. Султонов номидаги Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий тадқиқот институти ходимлари томонидан ҳимоя қатлами катализаторини олишнинг янги усули ихтиро қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги маълумотларига кўра, ихтиродан нефт ва газни қайта ишлаш ва нефт-кимё саноати соҳасида фойдаланиш мумкин.

Усулнинг вазифаси қолдиқ нефт хом ашёсини металлсизлантириш учун юзаки кислота миқдори, эркин ҳажми ва гранулалар ўлчами оптимал бўлган, металлсизлантириш фаоллиги ва механик пишиқлиги юқори бўлган самарали ва арзон ҳимоя қатлами катализаторини ишлаб чиқишдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: