Ўзбекистонда импорт ёқилғи сотиш бўйича АЁҚШ тармоғи очилади

Дата: 16:30, 29-12-2017.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда импорт ёқилғи сотиш бўйича автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари (АЁҚШ) тармоғи очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекнефтегаз” акциядорлик компанияси иштирокида таъсис этилган “Jizzakh Petroleum MChJ” қўшма корхонаси импорт бўйича олиб кириладиган ҳамда Европа сифат ва стандартларига тўлиқ жавоб берадиган Аи-92, Аи-93, Аи-95 ва Аи-98 маркадаги автобензин ҳамда дизель ёқилғисини эркин нархларда ихтисослашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари тармоғи орқали сотмоқда”, - дейилади “Ўзбекнефтегаз” АЖ матбуот хизмати хабарида.

Шу билан бирга, корхона томонидан Аи-92, Аи-93, Аи-95, Аи-98 маркадаги бензин ва дизель ёқилғисини сотиш механизми АЁҚШ тармоқларидан фойдаланган ҳолда ҳамда тўғридан-тўғри олди-сотди шартномалари ёки биржа савдолари орқали эркин тижорат нархларида сотишни ўз ичига олади.

Шуни таъкидлаш жоизки, дейилади шундан кейин, нефть маҳсулотлари бозоридаги истеъмолчилар учун таклиф этилаётган янги турдаги маҳсулот жаҳон сифат стандартларига тўлиқ жавоб беради. “Яқин кунларда АЁҚШларда импорт бўйича олиб кирилаётган этилланмаган АИ-95 ва АИ-98 бензин ёқилғиси ҳамда 3 экологик тоифадаги Евро дизель ёқилғиси сотилиши кўзда тутилмоқда”, - дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, ушбу тадбир аҳолига истеъмол хизматлари кўрсатишни янада яхшилашга қаратилган ҳамда Ўзбекистонда нефть ва газ секторининг жадал ривожланаётганлигини намойиш этади.

Сурат манбаи: http://ic24.kz/news/v-uzbekistane-rezko-vyrosli-tseny-na-benzin-u28172

Янгилик билан ўртоқлашиш: