Ўзбекистонда Ҳинд маданияти фестивали ўтказилади

Дата: 14:47, 03-04-2015.

Тошкент. 3 апрел. ЎзТАГ – Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси “Намасте Ўзбекистон” номли Ҳинд маданияти фестивалини ташкил қилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фестиваль 5-12 апрел кунлари Ўзбекистоннинг уч йирик шаҳри – Тошкент, Самарқанд ва Қўқонда бўлиб ўтади. Унинг доирасида ўзбекистонликларга анъанавий ҳинд мусиқаси, халқ рақслари ва ҳинд ошхонаси намуналари тақдим этилади”, – деб таъкидлади ЎзТАГ мухбирига Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси учинчи котиби Капил Шарма.

Мусиқа ва рақс тадбирларига кириш текин бўлиб, таклифномаларни Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасидан олиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: