Ўзбекистонда Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон роботлар олимпиадасига вакиллар сараланади

Дата: 18:40, 14-09-2016.

Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ –19-23 сентябрда Тошкентда ICTWEEK Ахборот –коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ICTWEEK дорасида форум, кўргазма ва бошқалардан ташқари болалар ўртасида робототехника бўйича мусобақа ҳам ўтказилади.

Тадбир Ўзбекистондаги илк робототехника мактаби RoboKidz ва Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигидир. InfoCOM.UZ журнали хабарига кўра, унинг ғолиблари Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон роботлар олимпиадасига йўл оладилар.

Бунга RoboKidz ва World Robot Olympiad ўртасидаги ҳамкорлик натижасида эришилди.

Шундай қилиб, республика босқичида ғалаба қилган икки кишилик жамоа World Robot Olympiad 2016нинг финалида қатнашади. Тадбир Нью-Делида (Ҳиндистон) 25-27 ноябр кунлари бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: