Ўзбекистонда инновацион лабораториялар тармоғи жорий этилмоқда

Дата: 09:47, 16-01-2019.

Тошкент. 16 январ. ЎзТАГ – 14 январда Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва мамлакатда лабораториялар тармоғини яратаётган Swisslab ўзбек-швейцар ҚК томонидан ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Миллий палатадан маълум қилишларича, ҳужжат Тошкент шаҳри ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида халқаро стандартларга мос келувчи лаборатория-диагностика марказларини яратиш орқали Ўзбекистонда юқори технологик тиббий ва диагностик ёрдамни ривожлантириш мақсадларида имзоланган. 

Тошкентда Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Равшан Изамов ҳамда Swisslab ҚК бош директори Наталья Дудкова томонидан имзоланган меморандум томонлар розилигига кўра муддати узайтирилиши имконияти билан 5 йилга мўлжалланган. Швейцария томон биринчи босқичнинг ўзида $12 млн миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритади.

Н. Дудкованинг интервьюда қайд эьтишига кўра, Swisslab имкон қадар қисқа муддатда (2 соатдан бошлаб) таҳлилларнинг асосий турларини ўтказувчи ва ўз фаолиятини шаффоф муҳитда амалга оширувчи биринчи инновацион лабораториялар тармоғи бўлади. Бемор очиқ лабораторияда биоматериал олинган вақтдан то таҳлиллар жавобини олгунига қадар тадқиқотларнинг бажаралишини бевосита кузатиш имконига эга бўлади. Айни дамда пойтахтда мазкур хизматлар кўрсатила бошланди. 

Мамлакат ҳудудларида бўлимларига эга бўлган Миллий палата Swisslab ҚКга бу ишда ёрдам беради. Шу орқали, бутун мамлакатда илғор халқаро тажрибалар ва стандартлар даражасидаги таҳлилларни ўтказиш имкони пайдо бўлади. Шу билан бирга, лаборатория тадқиқотларининг халқаро сифат тизими туфайли мазкур натижалар бутун дунёда тан олинади. 

Миллий палата шартнома тарафларидан бири сифатида швейцар томонига ЎзР. қонунчилигига мувофиқ солиқ ва бошқа имтиёзлар берилишининг кафолати бўлиб хизмат қилади ҳамда ушбу лойиҳани тезда амалга ошириш ва янада ривожлантириш учун зарур чораларни кўради.

 

Сурат манбаи: https://kun.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: