Ўзбекистонда Инновацион ғоялар марказлари ташкил этилади

Дата: 16:33, 08-05-2018.

Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик шартларида Инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказлари ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, янги марказлар инновацион лойиҳалар-стартапларни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва ўзлаштириш, инновацион фаолият натижаларини трансфер қилиш ва тижоратлаштиришни амалга ошириш билан шуғулланади.

Бунда марказларни ташкил этиш ва уларга тегишли инфратузилмани (транспорт боғламалари, автостанциялар, автобекатлар мавжудлиги ва ҳ.к.) қуриш учун зарур ер участкалари, бўш бинолар хусусий шерикларга ҳақ ундирилмасдан, истисно тариқасида тўғридан-тўғри музокаралар асосида ажратилади.

Хужжатга биноан, юқори технологияли тадбиркорлик лойиҳалари-стартапларни биргаликда молиялаштириш учун ташкил қилинадиган венчур фондлар, венчур фондлардан биргаликда молиялаштириладиган юқори технологияли лойиҳалар-стартаплар, илмий-тадқиқот муассасалари, инновацион марказлар, лойиҳа-конструкторлик бюролари ўзларининг янги технологияларини тадбиркорларга сотишдан (фойдаланишга беришдан) олинган даромадлар бўйича, янги технологияларни маҳаллий тадбиркорликка трансфер қилувчи ташкилотлар бу фаолиятдан олинган даромадлари бўйича ягона ижтимоий тўловдан ташқари, барча турдаги солиқ ва мажбурий тўловлар тўлашдан 2023 йил 1 январга қадар муддатга озод қилинади.

Ҳужжат қонунний кучга кирди.

Сурат манбаи: https://viraall.com/future-technology/

Янгилик билан ўртоқлашиш: