Ўзбекистонда Инновациялар ва саноат кооперацияси маркази иш бошлади

Дата: 14:48, 16-03-2016.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Тошкентаги Инха Университети маҳаллий ва хорижий АТ-компаниялари билан ҳамкорликни ривожлантириш учун Инновациялар ва саноат кооперацияси марказини очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Марказ, энг аввало, университетнинг илмий-тадқиқот ва инновацион салоҳиятини кенгайтириш, илмий ишланмалар натижаларини тижоратлаштириш, талабаларда касбий уқувларни шакллантириш мақсадларида ташкил этилган”, деб таъкидлади марказ директори Санжар Саидхўжаев.

Марказ дастурий таъминои, турли мобил иловалар, веб-сайтлар тайёрлаш хизматларини тақдим қилади, илмий тадқиқотлар ўтказади ва инновацион ишланмалар устида ишлаган ҳолда, кейинчалик уларнинг натижаларини корпоратив ва истеъмол бозорларида тижоратлаштиради.

 Талабалар стартапларини қўллаб-қуватлаш ҳам марказ ишининг асосий йўналишларидан бири бўлади. Мутахассислар талабаларга уларни яратиш ва бошқариш масалаларидан маслаҳатлар берадилар. Стартаплар бу ерда молия, юридик ва техник кўмак, АТ-экспертларидан маслаҳатлар ҳам оладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: