Ўзбекистонда интеллектуал мулк объектларига доир 4,596 минг ариза қабул қилинди

Дата: 13:26, 28-10-2014.

Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги томонидан интеллектуал мулк объектларига доир 4,596 минг ариза қабул қилинди. Бу, ўтган йилнинг муқобил давридаги кўрсаткичга деярли тенгдир (+0,8), дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Агентликдан хабар қилишларича, аризалар умумий сонида ихтироларга 410та (+1%), фойдали моделларга 127та (-7,3 %), саноат намуналарига 157та (+18%), товар белгиларига 3,893 мингта (+0,5%), селекция ютуқларига 9та (-18,2%) тўғри келди.

Агентлик томонидан 2014 йилда 9 ойи давомида бажарилган ишлар ҳажми 15,9 млрд. сўмни ташкил қилди (+15%). Интеллектуал мулк объектларига 4,376 мингта талабномалар бўйича давлат экспертизаси ўтказилди (+8,2 %).

1 октябрга келиб, давлат реэстрларида 1,639 мингта интеллектуал мулк объектлари рўйхатидан ўтказилди. Ўтган вақт давомида 2017 та муҳофаза ҳужжатларининг амал қилиш муддатларини узайтириш ва кучда сақлаб туриш тўғрисидаги расмий илтимосномалар қаноатлантирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: