Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида кадрлар тайёрлаш муҳокама қилинади
Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – 27-28 сентябрда Тошкентда интеллектуал мулк соҳасида касбий тайёргарлик ва ўқиш масалалари бўйича миллий семинар бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тадбир Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлиги томонидан Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Маърузачилар орасида маҳаллий мутахассислардан ташқари БИМТ эксперти Марта Чиковор (Женева), Россия интеллектуал мулк давлат академияси ректори Иван Близнец, Глазго Университети Ҳуқуқ мактаби вакили Андреас Рахматиан (Буюк Британия) кабилар бор.
Семинар иштирокчилари ОТМда интеллектуал мулк соҳасида ўқитиш тизимини таҳлил қиладилар, маҳаллий ва хорижий тажриба асосида ушбу соҳадаги ўқитиш стандартлари, услубларини муҳокама қиладилар.
Семинар доирасида интеллектуал мулк соҳасида ўқиш жараёнларини такомиллаштириш, ўқув дастурларини тузиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.