Ўзбекистонда интеллектуаллар учун янги ўйин ишлаб чиқилди
Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ZiyoNET тармоғи мутахассислари томонидан “Билимлар беллашуви” интеллектуал янги ўйини ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Уйин ақлий мусобақалар ихлосмандлари яратилган бўлиб, нафақат оддий ўйин, балки топқирлик ва зукколик синови ҳамдир.
Ўйин яратувчиларининг маълумотига кўра, сизга ўзингиз ёки ўйиннинг ўзи танлаган фойдаланувчи рақиб бўлади.
Ўйинда ўйинчилар рейтинги шакллантирилиб, баллар бериб борилади.
16 йўналишда жамланган минг савол дунёқарашни кенгайтиришга хизмат қилади. Ўйиннинг мобиль ва десктоп версияси мавжуд.