Ўзбекистонда интернет билан муаммолар октябр охиригача давом этади

Дата: 12:35, 14-10-2015.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик интернет фойдаланувчиларни қийнаётган интернет билан боғлиқ муаммолар камида октябр охиригача давом этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистоннинг энг йирик телекоммуникация оператори бўлган “Ўзбектелеком” АК тармоқни модернизация қилиш муддатларини яна бир марта узайтирди.

“Тармоқда ишлар ўтказилиши муносабати билан октябр охирига қадар интернет хизматлари кўрсатиш, жу жумладан, Skype, Viber ва бошқа видеоовозли дастурлар ишида хизматлар сифати ёмонлашиши мумкин”, - деб таъкидлашди компанияда.

Эслатиб ўтамизки, бундан олдинроқ муддатлар август охири, кейинчалик эса сентябр охиригача узайтирилган эди. Эндиликда октябр охирини кутиш зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: