Ўзбекистонда интернет-провайдерлар учун тарифлар пасайтирилди

Дата: 10:08, 18-09-2014.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ Ўзбекистонда интернет-провайдерлар учун ташқи канал ижараси тарифлари пасайтирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбектелеком” акционерлик компанияси матбуот хизмати хабарига кўра, 2014 йилинг 11 сентябридан бошлаб оператор Ўзбекистон провайдерлари учун интернет-хизматлар тарифларини (ташқи канал) 1 Мбит/секундига $286,74га қадар пасайтирди.

“Жорий йилда тарифлар тўртинчи марта пасайтирилмоқда. Хусусан, 11 июндан бошлаб тарифлар 1 Мбит/секундига $306,04гача, 11 июлдан бошлаб $303,51гача, 29 августдан бошлаб $299,22 ва 11 сентябрдан бошлаб $286,74гача туширилди”, - деб таъкидланади “Ўзбектелеком” АК хабарида.

Эслатиб ўтамизки, 2013 йилда тарифлар қиймати беш маротаба: январда 1 Мбит/секудига $409дан декабрда $322га қадар пасайтирилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: