Ўзбекистонда Interoco немис депозитарийсининг ваколатхонаси очилди

Дата: 13:52, 12-12-2014.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда европадаги энг йирик муаллифлик асарлари электрон депозитарийси - Interocoнинг (ФРГ) ваколатли оператори иш бошлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Энди Ўзбекистондаги ҳар қандай ижодий ишланмаларнинг муаллифлари ўз ишларини европа депозитариясида рўйхатдан ўтказишлари ва тегишли халқаро муаллифлик гувоҳномаси олишлари мумкин. Немис компаниясида рўйхатдан ўтиш тартиби муалифлар, ҳуқуқ эгалари, асарнинг яратилган ўрни ва муаллифлик ҳуқуқлари муддатига доир маълумотларга юқори талабларни кўзда тутади. Ўзбекистон юридик ва жисмоний шахсларига қулай бўлиши учун хизмат ҳақини ўзбек сўмларида тўлаш мумкин”, – деди Interoco ваколатхонаси раҳбари Санжар Мўминов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: