Ўзбекистонда инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширишини мониторинг қилиш ҳақида низом тасдиқланди

Дата: 19:07, 19-07-2017.

Тошкент. 19 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда аввал хусусийлаштирилган объектлар базасида инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширишини мониторинг қилиш ҳақидаги низом тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Низомга мувофиқ, аввал хусусийлаштирилган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига рухсатномаларни олиш, коммуникацияларга уланиш ҳамда тижорат банкларидан кредитлар олишда давлат органлари томонидан ёрдам берилиши кўзда тутилган.

Бу ҳақида Давлат рақобат қўмитаси хабар бермоқда.

Аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг бажарилишини мониторинг қилиш тартибини белгилайдиган низом Вазирлар Маҳкамасининг 469-сон қарори билан тасдиқланган.

Мазкур низом билан аввал хусусийлаштирилган объектлар негизида самарали инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда тадбиркорлар ва давлат органларининг биргаликда ҳаракат қилиш механизми яратилди.

Шунингдек, низомда аввал хусусийлаштирилган объектлар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари қурилиши тугалланмаган объектлар каби тушунчаларга таърифлар берилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: