Ўзбекистонда инвестиция дастури доирасида умумий қиймати $160,9 млн бўлган 63 лойиҳа якунланди

Дата: 17:55, 09-09-2015.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда инвестиция дастури доирасида умумий қиймати $160,9 млн бўлган 63 лойиҳа якунланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Парламент қуйи палатасидан хабар қилишларича, ушбу маълумотлар депутатлар томонидан мамлакат бюджетининг бажарилишига бағишланган муҳокамада келтирилди.

6 ойда ўзлаштирилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 18 трлн сўмни ташкил қилиб, 2014 йилнинг биринчи ярмига қараганда 9,8% кўпайгани таъкидланди.

Йил бошидан бери яна 490 корхона экспорт фаолиятига жалб қилинди ва натижада экспорт ҳажмлари 7,4% ўсди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: