Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини ёмон илгари сургани учун вазир ва ҳокимларнинг 50% маоши ушлаб қолинади

Дата: 14:19, 09-01-2019.

Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини ёмон илгари сургани учун вазир ва ҳокимларнинг (маъмурият раҳбари) 50% маоши ушлаб қолинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

8 январ куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йилги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг қайд этишича, эндиликда ҳудудлар ва тармоқларда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар кўламини кенгайтириш, уларни амалга оширишда қатъий назорат механизмини ўрнатиш учун янги тизим ташкил этилади. Унга мувофиқ биринчи – вилоят ҳокимлари ҳар ҳафтада биттадан туман ёки шаҳарга бориб, элчилар билан алоқа ўрнатган ҳолда, у ерга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича ишларни ташкил қилади. Худди шундай, тармоқ раҳбарлари ҳам ҳар ҳафтада битта вилоятга бориб, ўша жойдаги корхоналари билан бирга амалдаги лойиҳаларни бажариш ва қўшимча инвестиция лойиҳалари бўйича иш олиб боради.

“Натижаларига қараб, ҳокимлар ва тармоқлар раҳбарлари рағбатлантирилади ёки уларга нисбатан иш ҳақининг 50%и миқдорида жарима қўлланади”, - дейилади хабарда.

 

Сурат манбаи: https://president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: