Ўзбекистонда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси самарадорлигини ошириш билан жиддий шуғулланишмоқда

Дата: 15:31, 18-10-2017.

Тошкент. 18 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси самарадорлигини ошириш билан жиддий шуғулланишмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолияти самарадорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, “Халқаро Ҳамкорлик маркази” АЖ ва “Interservis” хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси Давлат корхонасини Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазирлиги тузилмасидан Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тузилмасига бериш топширилган.

Ўз навбатида, ташқи савдо вазирлиги “TashkentPlaza” савдо маркази ва “Халқаро Ҳамкорлик Маркази” АЖ дам олиш зонасини ўз балансига олади.

Ўзбекистон инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Хусусийлаштирилган корхоналар ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда бир ой муддатда “Халқаро Ҳамкорлик Маркази” АЖ низом капиталидаги давлат улушини баҳолаб, уни 51% давлат улушини сақлаб қолган ҳолда савдога қўйишни таъминлаш топширилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: