Ўзбекистонда инвесторлар учун биринчи марта очиқ муҳокама бўлиб ўтади

Дата: 16:56, 09-07-2018.

Тошкент. 9 июл. ЎзТАГ – 12 июлда Тошкентда хорижий ва маҳаллий инвесторлар иштирокида инвестиция таклифларини очиқ муҳокама қилиш бўйича биринчи учрашув бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бундай учрашувларни ҳар ҳафта ўтказилиши режалаштирилган. Тадбир Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили билан ҳамкорликда ташкил қилинган. 

Қўмитадан маълум қилишларича, ягона майдончадан хорижий ва маҳаллий инвесторлар, давлат ва хўжалик бошқаруви раҳбарлари иштирокида инвестиция таклифларини очиқ ва ўз вақтида муҳокама қилиш механизмларини жорий этиш учун фойдаланиш режалаштирилмоқда. Бунда сармоя киритишнинг қулай йўллари, хусусий муаммоларни вақтида ҳал қилиш, ҳар тарафлама кўриб чиқиш ва давомли ечимларни талаб чилувчи тизимли масалаларни ҳал қилиш кабилар назарда тутилмоқда.

Учрашувлар “очиқ эшиклар” шаклида ўтказилади, унда барча қизиқувчилар, хорижий ва маҳаллий инвесторлар, ЎзР чет эл дипломатик миссиялари вакиллари, давлат органлари ходимлари учрашувларда иштирок этишлари мумкин.

Сурат манбаи: http://resatogemilang.blogspot.com/p/contact-us.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: