Ўзбекистонда инвесторларга хусусийлаштиришдан кейин янги иш ўринлари яратиш ва уларни бир йил давомида сақлаш мажбурияти юкланди

Дата: 12:04, 15-07-2014.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда инвесторларга хусусийлаштиришдан кейин янги иш ўринлари яратиш ва уларни бир йил давомида сақлаш мажбурияти юкланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.
Ўзбекистон Президентининг қарори билан, 2014 йилнинг 1 июлидан бошлаб давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартибини соддалаштиришга қаратилган қўшимча чора ва тадбирлар жорий этилди.
Ўзгартишларга мувофиқ, давлат активларини “нол” қийматида сотиш ҳақидаги очиқ савдолар ҳақидаги эълон республика ва маҳаллий нашрларда эълон қилинганидан бошлаб улар ўтказиладиган муддат икки ойдан 30 кунга қадар қисқаради.
Давлат мулкини инвесторларга “нол” қийматида сотишнинг асосий шартларидан бири инвестиция мажбуриятлари билан биргаликда хусусийлаштиришдан кейин бу ерда янги иш ўринлари яратиш ва уларни бир йил давомида сақлаш этиб белгиланди.
Бундан ташқари, давлат активларини очиқ савдоларда олишга талабголар бўлмаган вазиятда, уларнинг сотув нархи ойига 10% камайиб бориш механизмин қўлланган, лекин бошланғич нархнинг 50%дан кам бўлмаган ҳолда сотилади.
Агар шунда ҳам давлат мулки 3 ой давомида сотилмаса, у “нол” қийматида юқоридаги янги иш ўринлари яратиш мажбурияти билан биргаликда сотилади, дейилади хужжатда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: